Баҳсда Ўзбекистон футболчилари тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракат қилади.
Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари шу кунга қадар 18 марта ўзаро тўқнаш келган. Уларнинг 10 тасида Эрон ғалаба қозонган, 5 та учрашув дуранг билан якунланган. Ўзбекистон эса 3 марта ғалаба қайд этган. Жамоалар ўртасидаги ўйинларда тўплар нисбати ҳам Эрон фойдасига — 16:7.
Терма жамоалар сўнгги бор 2025 йилда Ал-Айн халқаро ўртоқлик кубоги финалида учрашган. Асосий вақтда ғолиб аниқланмаган ва Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир чемпиони бўлган.
Бугунги баҳс Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида соат 19:00 да бошланади.
Изоҳ