Шундан 2,05 миллиард долларлик 98 та лойиҳа ишга туширилди, яна 7,35 миллиард долларлик 108 та лойиҳанинг қурилиши бошланди.
Лойиҳалар энергетика, қурилиш, тўқимачилик, машинасозлик, таълим, туризм, логистика, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларни қамраб олган. Улар вилоятнинг барча 16 та шаҳар ва туманида амалга оширилади.
Жумладан, электр автобуслар, қуёш панеллари, микрогидроэнергетика ускуналари, транспорт воситалари ва юк вагонлари ишлаб чиқариш қувватлари, замонавий таълим ва тиббиёт марказлари, халқаро логистика ва туризм мажмуалари ташкил этилади.
Лойиҳалар натижасида 45 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши, йилига 60,6 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва 533 миллион долларлик экспорт имконияти шаклланиши кутилмоқда.
Маросим якунида Президент рамзий тугмани босиб, 98 та янги лойиҳани ишга туширди ва 108 та объект қурилишига старт берди.
Изоҳ