• 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Тайинловлар Бугун, 10:52

Тошкентда Франция Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистондаги вакили иш бошлади

Франция Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистондаги янги вакили Сирил Гу Тошкентда ўз фаолиятини бошлади. У Марказий Осиё давлатларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликни мувофиқлаштиради.

55
0
ТИВ

17 сентябрь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси раҳбарияти вакиллари Тошкентда иш бошлаган Франция Ички ишлар вазирлиги вакили Сирил Гу билан учрашди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Франция Ички ишлар вазирлиги Сирил Гуни Марказий Осиё давлатларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун масъул этиб тайинлаган.

Учрашувда Ўзбекистон ва Франция ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ходимлар малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда юқори даражадаги ташрифларни ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Томонлар мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишиб олди.

55
0

Изоҳ