• 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Реклама Бугун, 10:00

InfinBANK «Ўзбекистоннинг 2026 йилдаги кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банки» деб топилди

InfinBANK АЖ бу йил ўзининг 16 йиллигини нишонлаётган жаҳон молия саноатининг энг нуфузли мукофотларидан бири бўлган Global Banking & Finance Review Awards доирасида нуфузли «Best SME Bank Uzbekistan 2026» халқаро мукофотига сазовор бўлди.

98
0
uznews.uz

«Кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банк» номинациясида ғалаба қозониш — бу шунчаки мукофот варақасидаги бир сатр эмас, балки банкнинг Ўзбекистон тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш борасидаги тизимли фаолиятининг тасдиғи. Кичик ва ўрта бизнес мамлакат иқтисодиётининг муҳим аҳамиятга сазовор таянчи ҳисобланади ва халқаро экспертлар минтақадаги кўплаб молия институтлари орасида айнан InfinBANK ни ажратиб кўрсатгани банкнинг маҳсулот сифати, хизмат кўрсатиш тезлиги ва мижозларга йўналтирилган ёндашувидан далолат беради.

Global Banking & Finance Awards ҳар йили дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан аризалар қабул қилади ва компанияларни номзодликка чиқаради, ушбу мукофотда ғолиб бўлиш эса анъанавий равишда бозор иштирокчилари томонидан юқори ишонч ва касбий эътироф белгиси сифатида қабул қилинади. InfinBANK учун ушбу мукофот танланган стратегиянинг яна бир тасдиғидир: асосий эътибор ўз бизнесини қураётган ва ривожлантираётганлар учун молиявий воситаларни янада оммабоп ва қулай қилишга қаратилган.

«Ушбу мукофот нафақат банкка, балки бизни молиявий ҳамкор сифатида танлаган ҳар бир тадбиркорга ҳам тегишли. Бугунги кунда тадбиркорлар орасида катта талабга эга бўлган Infin Yuksalish кредит маҳсулотимизни бунга ёрқин мисол сифатида келтириш мумкин. У 7 йилгача бўлган муддатга атиги 18,99% йиллик ставкаси эвазига 5 млрд сўмгача маблағ олиш имконини беради — бу айланма маблағларни тўлдириш, харидлар ва етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш учун бозордаги энг қулай шартлардан биридир. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш янада тез, осон ва самарали амалга оширилиши учун биз кичик ва ўрта бизнес учун маҳсулотларни ривожлантиришга сармоя киритишда давом этамиз», – дея таъкидлади InfinBANK бошқаруви раиси ўринбосари Алеся Фролова. 

Global Banking & Finance Awards — ҳар йили Global Banking & Finance Review нашри томонидан топшириладиган халқаро мукофот. Мукофот бутун дунё бўйлаб банклар, молия компаниялари ва технологик ечимларнинг улкан ютуқларини эътироф этади.

Реклама ҳуқуқи асосида

98
0

Изоҳ