• 11 813 сўм
    23.88
  • 13 720 сўм
    17.12
  • 137 сўм
    0.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 813 сўм
    23.88
  • 13 720 сўм
    17.12
  • 137 сўм
    0.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:11

Европанинг икки давлатидан 27 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейсда қайтарилди

Бугун, 9-сентябр куни Тошкент халқаро аэропортига Швеция ва Польша миграция қонунчилигини бузган 27 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган чартер рейси қўнди.

72
0
«Дунё» AA

Фуқароларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши мамлакатимиз, Швеция ва Польша ваколатли идоралари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилган. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Тошкентда йўловчиларни Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари кутиб олди.

Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, халқаро мажбуриятлар ҳамда мезбон давлатлар қонунчилигига риоя этилишини таъминлашга қаратилган.

Шу билан бирга, хорижга чиқayotgan фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

72
0

Изоҳ