Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, умумий хизматлар ҳажмининг 31,2 фоизи шифохона муассасалари томонидан кўрсатилган хизматларга тўғри келган. Шифокорлик амалиёти ва стоматология хизматлари улуши 14 фоизни, бошқа соғлиқни сақлаш хизматлари эса 54,8 фоизни ташкил этган.
Энг кўп тиббий хизматлар Тошкент шаҳрида — 6,4 трлн сўм, Тошкент вилоятида — 1,4 трлн сўм ва Самарқанд вилоятида — 1 трлн сўм ҳажмида қайд этилган.
Энг кам кўрсаткич Навоий вилоятида — 233,6 млрд сўм, Сирдарё вилоятида — 242,4 млрд сўм ва Жиззах вилоятида — 307 млрд сўмни ташкил қилган.
Бошқа ҳудудлардаги кўрсаткичлар:
- Фарғона вилояти — 816,3 млрд сўм;
- Наманган вилояти — 661,6 млрд сўм;
- Андижон вилояти — 617 млрд сўм;
- Бухоро вилояти — 468,6 млрд сўм;
- Хоразм вилояти — 465,4 млрд сўм;
- Қашқадарё вилояти — 431,5 млрд сўм;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 399,3 млрд сўм;
- Сурхондарё вилояти — 329,4 млрд сўм.
Изоҳ