Такси хизматларидаги жами айланма 7,2 трлн сўмдан ошган. Унинг 4,5 трлн сўми ёки 63,1 фоизи нақд, 2,6 трлн сўми ёки 36,9 фоизи нақдсиз тўловлар ҳисобига тўғри келган. Ўртача чек 21 785,5 сўмни ташкил этган.
Агрегаторлар орқали йўловчи ташиш билан 481,1 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи шуғулланмоқда. Улар орасида 4 107 нафар аёл бор.
Даромади 100 млн сўмдан ошган ҳайдовчилар сони 7,9 мингдан зиёд. 50–100 млн сўм даромад олганлар — 31,5 минг, 10–50 млн сўм — 124,4 минг, 5–10 млн сўм — 59,9 минг, 1–5 млн сўм — 123,6 минг ва 1 млн сўмгача даромад олганлар 133,7 минг нафарни ташкил этган.
Таксида энг кўп Cobalt — 27 фоиз, Nexia — 19,3 фоиз ва Lacetti — 16,1 фоиз улушга эга. Электромобиллар улуши эса 2,5 фоизни ташкил этган.
Агрегаторлар январь–август ойларида 149,2 млрд сўм солиқ тўлаган. Шундан 46,8 млрд сўми қўшилган қиймат солиғига тўғри келади.
Изоҳ