• 11 779 сўм
    -39.55
  • 13 734 сўм
    -54.39
  • 139 сўм
    -2.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 779 сўм
    -39.55
  • 13 734 сўм
    -54.39
  • 139 сўм
    -2.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:05

Ўзбекистонда ОТМ битирувчиларининг ўртача даромади 4,9 млн сўмни ташкил этди

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги битирувчиларнинг даромадлари бўйича ОТМлар рейтингини тақдим этди. Энг юқори кўрсаткич Тошкентдаги ВГИК филиали битирувчиларида қайд этилган.

152
0
uznews.uz

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги Битирувчилар сифати индекси (BSI) натижалари асосида Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори даромад олаётган олий таълим ташкилотлари рўйхатини эълон қилди.

Тадқиқот доирасида 170 та олий таълим ташкилотини тамомлаган 249 432 нафар битирувчининг меҳнат бозоридаги натижалари ўрганилган.

2025 йил июль ойидан 2026 йил июнь ойигача бўлган даврда Ўзбекистонда ОТМ битирувчиларининг ўртача расмий ойлик даромади 4,9 млн сўмни ташкил этган.

Таълим йўналишлари кесимида ўртача даромад:

  • ижодий ва спорт йўналишлари — 6,33 млн сўм;
  • амалий фанлар — 5,5 млн сўм;
  • ижтимоий-гуманитар фанлар — 4,61 млн сўм; 
  • тиббиёт фанлари — 4,43 млн сўм.

Битирувчилари энг юқори ўртача даромадга эга бўлган таълим муассасалари:

  • Тошкентдаги С. А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) филиали — 23,4 млн сўм;
  • Тошкентдаги Инҳа университети — 12,6 млн сўм;
  • Тошкентдаги Вестминстер халқаро университети — 12,5 млн сўм;
  • Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети — 10,6 млн сўм;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 10,3 млн сўм;
  • Тошкент ахборот технологиялари университети — 9,4 млн сўм;
  • Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти — 9,3 млн сўм;
  • Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали — 9 млн сўм;
  • Тошкент давлат юридик университети — 8,4 млн сўм;
  • Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети — 8,1 млн сўм.

Қайд этилишича, рейтингда фақат расмий қайд этилган даромадлар ҳисобга олинган. Индексни ҳисоблашда битирувчининг даромади у яшайдиган ҳудуддаги ўртача иш ҳақи билан таққосланган.

Агентлик директори Бахтиёр Юлдашевнинг таъкидлашича, Битирувчилар сифати индексини жорий этишдан асосий мақсад абитуриентларга ОТМ танлашда ишончли ва холис мезон тақдим этишдан иборат.

Унинг сўзларига кўра, энди абитуриентлар университет танлашда нафақат таълим жараёнига, балки унинг битирувчиларининг меҳнат бозоридаги реал натижаларига ҳам эътибор қаратиши мумкин.

152
0

Изоҳ