• 11 801 сўм
    -22.46
  • 13 738 сўм
    -59.25
  • 137 сўм
    -3.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 801 сўм
    -22.46
  • 13 738 сўм
    -59.25
  • 137 сўм
    -3.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:45

Синоптиклар байрам кунларида об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди

Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистонда асосан қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кузатилади. 1 сентябрдан ҳарорат 3–5 даражага пасаяди.

100
0
uznews.uz

Ёзнинг сўнгги кунларида мамлакат ҳудудининг катта қисмида иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳарорат асосан 33–38 даража, жанубда айрим жойларда 39–40 даража бўлади.

31 августга келиб Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати 25–30 даражагача пасаяди. 1 сентябрдан нисбатан салқин ҳаво массалари республика ҳудудининг барча қисмига тарқалиб, ҳарорат 3–5 даражага тушади.

Байрам кунларида асосан қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистон Республикасининг шимолида 28–29 август кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Айрим ҳудудларда шамол 13–18 м/с гача, баъзи жойларда 20–22 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.

Тошкентда байрам кунлари асосан кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. 28–30 август кунлари кундузи 35–38 даража, 31 августда 34–36 даража, 1 сентябрда эса 30–32 даража илиқ бўлади.

Пойтахтда тунги ҳарорат 20–22 даража, 1 сентябрда 16–18 даража атрофида бўлади. Шамол шимоли-ғарбийдан 3–8 м/с тезликда эсиб, вақти-вақти билан 10–12 м/с гача кучайиши ва айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.

100
0

Изоҳ