• 11 824 сўм
    45.17
  • 13 797 сўм
    63.31
  • 140 сўм
    0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 824 сўм
    45.17
  • 13 797 сўм
    63.31
  • 140 сўм
    0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:44

Туристик стартапларга 1 миллиард сўмгача субсидия ажратилади

Ҳар йили Туризм қўмитаси энг яхши 10 тагача туристик стартапни танлаб, уларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш харажатларининг ярмини қоплаб беради.

63
0
uznews.uz

Ҳукумат қарори билан туристик стартаплар — янги турдаги туристик хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Регламентга кўра, харажатларни қоплаш Туризм қўмитаси томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Ҳар йили энг яхши 10 тагача стартапга уларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи миқдорида, бироқ 1 миллиард сўмдан ошмаган субсидия ажратилади.

Туристик стартап лойиҳаларини кўриб чиқувчи комиссия таркиби Туризм қўмитаси раиси томонидан шакллантирилади.

Комиссия ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ариза берувчига суҳбат ўтказилиши ҳақида хабарнома юборади.

Суҳбатдан сўнг 10 иш куни давомида ариза берувчининг регламентда белгиланган талабларга мувофиқлиги ўрганилади.

Қайд этилишича, стартапларни баҳолашда комиссия лойиҳанинг муайян туристик хизматни ривожлантиришга қаратилгани, бугунги кунда сайёҳлар учун долзарблиги, шунингдек, аввал мавжуд бўлмаган ёки сезиларли даражада такомиллаштирилган ечим таклиф этаётганига алоҳида эътибор қаратади.

Харажатларни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг 7 иш куни ичида Туризм қўмитаси маблағларни ариза берувчининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисоб рақамига ўтказади.

63
0

Изоҳ