• 11 779 сўм
    -39.55
  • 13 734 сўм
    -54.39
  • 139 сўм
    -2.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 779 сўм
    -39.55
  • 13 734 сўм
    -54.39
  • 139 сўм
    -2.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:49

Европа технологиялари Ўзбекистон сув хўжалигида кенг қўлланилиши мумкин

Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари ва Европа комиссияси комиссари билан Европа илғор технологиялари Ўзбекистонда сувдан самарали фойдаланиш, йўқотишларни камайтириш ва сув инфратузилмасини модернизация қилишни муҳокама қилишди.

64
0

Бутунжаҳон сув ҳафталиги доирасида Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Тимур Бутунбаев Европа комиссиясининг атроф-муҳит, сув барқарорлиги ва рақобатбардош циркуляр иқтисодиёт масалалари бўйича комиссари Жессика Рузвал билан учрашди.

Мулоқотда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, йўқотишларни камайтириш, рақамли мониторингни ривожлантириш ва сув инфратузилмасига инвестициялар жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, циркуляр иқтисодиёт тамойилларини сув хўжалигига жорий этиш, трансчегаравий сувлар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш, маълумотлар алмашинуви ва мутахассислар салоҳиятини ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон томони самарали Европа тажрибасини ўрганиш билан бирга, уларни қурғоқчил шароитларда синовдан ўтказиш, маҳаллий иқлимга мослаштириш ва кенг жорий этиш учун амалий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида Жессика Рузвал ва Европа комиссияси вакиллари жорий йил кузида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Сувни тежаш бўйича халқаро форумга таклиф этилди.

64
0

Изоҳ