Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди Россия Қуролли кучлари сафида Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган 27 ёшли Ҳ.Ж.га нисбатан ҳукм чиқарди.
Суд ҳужжатларига кўра, 2023 йилда Россияда наркотик билан боғлиқ айблов билан 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Қамоқхонада босимлардан қутилиш ва моддий манфаатдорлик мақсадида РФ Қуролли кучлари билан шартнома тузиб, Украинадаги урушга юборилган.
У урушда икки бор жароҳат олиб, Москвадаги ҳарбий шифохонага жойлаштирилган. 2026 йил 19 январь куни шифохонадан қочиб, самолётда Тошкентга қайтиб келган.
Суд уни Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (Ёлланиш) билан айбли деб топиб, 57-моддани қўллаган ҳолда 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. У суд залидан қамоққа олинди.
Изоҳ