• 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:11

Йил бошидан Ўзбекистонда қимор ўйинларини тарғиб қилган 50 дан ортиқ сайт блокланди

Рақобат қўмитаси реклама соҳасида қарийб 6 мингта қоидабузарликни аниқлади. Улар орасида букмекерлик, қимор ўйинлари, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини тарғиб қилувчи рекламалар ҳам бор.

89
0
uznews.uz

Ўзбекистонда йил бошидан буён қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилган 50 дан ортиқ сайт блокланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қўмита жорий йилнинг биринчи ярмида реклама соҳасида 13,5 мингдан ортиқ текширув ва ўрганиш ўтказган. Натижада қарийб 6 мингта қонунбузилиш ҳолати аниқланган.

Жумладан, 545 та дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар рекламасининг 51 тасида қонунчилик талабларига зид ҳолатлар қайд этилган. Шунингдек, 54 та ҳолатда тамаки маҳсулотлари, алкоголли ичимликлар, электрон сигареталар ва пивони реклама қилиш ҳолатлари аниқланган.

Бундан ташқари, 82 та ҳолатда тотализатор ва букмекерлик хизматлари рекламаси қайд этилган.

Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилган 76 та сайт бўйича ваколатли органларга чора кўриш ҳақида сўровлар юборилган. Натижада уларнинг 50 дан ортиғи блокланган.

Ижтимоий тармоқлар мониторинги давомида катта аудиторияга эга бўлган, қимор ўйинлари ва букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи саҳналаштирилган видеолар жойлаган уч нафар блогер ҳам аниқланган. Уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Melbet бренди остида қимор ўйинларини реклама қилган видеолар аниқланиб, ушбу ҳолатлар бўйича фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилган.

2026 йил давомида қўмита ОАВ вакиллари, Telegram гуруҳ ва каналлари администраторлари, .uz доменидаги сайтлар, реклама агентликлари, реклама берувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчиларга қарийб 10 мингта огоҳлантириш ва сўров юборган.

89
0

Изоҳ