• 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:02

Андижонда яна тўрт эгизак дунёга келди

Чақалоқларнинг уч нафари қиз, бири ўғил.

92
0
Видеодан кадр

Чақалоқлар 25 август куни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон вилояти филиалида туғилган.

Андижон туманида яшовчи Дилдорахон Аҳмедова 20 август куни кўп ҳомилалик ташхиси билан тиббиёт муассасасига қабул қилинган. Унда муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти ўтказилган.

Тўрт чақалоқнинг уч нафари қиз, бири ўғил:

  • биринчи чақалоқ — қиз, 1840 грамм;
  • иккинчи чақалоқ — ўғил, 1534 грамм;
  • учинчи чақалоқ — қиз, 1584 грамм;
  • тўртинчи чақалоқ — қиз, 1756 грамм.

Айни пайтда она ва чақалоқлар шифокорлар назорати остида.

92
0

Изоҳ