Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили бошида хорижий олий таълим ташкилотлари сони 30 тага етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотлари хабар қилинди.
Маълумотларга кўра, хорижий ОТМлар сони 2015/2016 ўқув йилидаги 7 тага нисбатан 4,3 баравар, 2005/2006 ўқув йилидаги 2 тага нисбатан эса 15 баравар кўпайган.
Хорижий ОТМлар сони йиллар кесимида:
- 2005/2006 — 2 та;
- 2010/2011 — 6 та;
- 2015/2016 — 7 та;
- 2020/2021 — 18 та;
- 2025/2026 — 30 та.
Айни пайтда Ўзбекистонда МГИМО, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Турин политехника университети, Webster University, Ajou University каби хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари фаолият юритмоқда.
Шунингдек, мамлакатда Westminster International University in Tashkent ва Singapore Institute of Management Development in Tashkent каби хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган олийгоҳлар ҳам ишламоқда.
Изоҳ