• 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:33

Сингапур мамлакатда ҳар бир туғилган чақалоқ учун $55 мингдан беришини маълум қилди

Ҳукумат ҳар бир сингапурлик бола учун 17 ёшга тўлгунига қадар қарийб 70 минг Сингапур доллари — 55 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдорда давлат ёрдами беришни эълон қилди.

149
0
Suhaimi Abdullah/Getty Images

Сингапур ҳукумати мамлакатда туғилиш кўрсаткичининг рекорд даражада пасайиши фонида оилаларни фарзандли бўлишга рағбатлантириш учун янги чора-тадбирлар пакетини эълон қилди. Унга кўра, ҳар бир сингапурлик бола 17 ёшга тўлгунига қадар қарийб 70 минг Сингапур доллари — 55 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдорда давлат ёрдами олади.

Янги дастур доирасида бола туғилганда 10 минг Сингапур доллари миқдорида тўлов берилади. Шунингдек, боланинг таълими учун яна 10 минг доллар ажратилади. Қолган маблағлар эса бола улғайиши давомида турли тўловлар ва имтиёзлар шаклида тақдим этилади.

Бундан ташқари, ишлайдиган ота-оналар учун бола парвариши таътили муддати оширилади. Бир нафар фарзанди бор ота-онага йилига 8 кун, икки нафар фарзанди борларга 10 кун, уч ёки ундан кўп фарзандли оилаларга эса 12 кунгача таътил берилиши режалаштирилган. Ҳукумат ушбу таътиллар билан боғлиқ харажатларни иш берувчиларга қоплаб беради.

Фарзандли оилалар учун биринчи уй-жойни харид қилиш имкониятларини ҳам енгиллаштириш режалаштирилган. Шунингдек, субсидияланадиган боғчаларда болаларни парваришлаш харажатларини босқичма-босқич камайтириш кўзда тутилган.

Бу чоралар Сингапурда туғилиш даражаси кескин пасайган бир пайтда қабул қилинмоқда. 2025 йилда мамлакатда бир аёлга ўртача 0,87 нафар фарзанд тўғри келган. Бу 2024 йилдаги 0,97 кўрсаткичдан ҳам паст. Аҳоли сонини табиий равишда барқарор сақлаш учун эса тахминан 2,1 кўрсаткич зарур ҳисобланади.

Сингапур бош вазири Лоуренс Вонг ҳукумат оилаларни қўллаб-қувватлашни янада кучайтиришини таъкидлади. Бироқ у ҳатто бу чоралар ҳам туғилиш даражасини аҳоли такрор ишлаб чиқарилиши учун зарур бўлган кўрсаткичга олиб чиқмаслиги мумкинлигини айтди.

Шу сабабли мамлакат аҳоли сонини барқарор сақлаш учун иммиграция сиёсатини ҳам давом эттиради. Вонг муҳожирлар мамлакатга «меъёрий ва барқарор суръатларда» қабул қилинишини, сингапурликлар эса аҳолининг кўпчилигини ташкил этиб қолишини таъкидлади.

149
0

Изоҳ