• 11 891 сўм
    -46.71
  • 13 753 сўм
    -15.82
  • 142 сўм
    0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 891 сўм
    -46.71
  • 13 753 сўм
    -15.82
  • 142 сўм
    0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:24

Абитуриентлар 24 августгача апелляция беришлари мумкин

Аризани 15–24 август кунлари my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали топшириш мумкин. Апелляцияларни кўриб чиқиш 19 августдан бошланади.

100
0
uznews.uz

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция аризаларини 15 августдан 24 августга қадар онлайн тарзда беришлари мумкин

Аризалар my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали қабул қилинади. Апелляция бериш учун абитуриент тест синовида иштирок этган ва ундан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига ёки хабарномада кўрсатилган манзилга келиши керак.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2026 йил 19 августдан бошланади.

100
0

Изоҳ