• 11 938 сўм
    -10.69
  • 13 769 сўм
    -24.28
  • 142 сўм
    -2.53
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 938 сўм
    -10.69
  • 13 769 сўм
    -24.28
  • 142 сўм
    -2.53
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:46

Ўзбекистонда барча судлар «ягона дарча» тамойили асосида ишлайди

Президент Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ тизими раҳбарлари билан учрашув ўтказиб, соҳадаги ислоҳотлар натижалари ва 2030 йилгача бўлган устувор вазифаларни муҳокама қилди.

48
0
uznews.uz

Учрашувда «Одил судлов – 2030» стратегияси лойиҳаси тақдим этилди. Стратегия аҳоли таклифлари, олимлар, амалиётчи юристлар ва адвокатлар билан мулоқотлар ҳамда хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган.

Ҳужжатда 57 та вазифа, 2026–2028 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастурида эса 160 та аниқ чора-тадбир белгиланган.

Жумладан, қуйи судлар қарорларини қайта кўриб чиқишнинг холислигини ошириш мақсадида 2027 йил 1 июлдан бешта минтақалараро суд ташкил этилади. Вилоят судларида апелляция ва кассация инстанциялари сақланиб қолади, ревизия инстанцияси ваколатлари эса минтақалараро судларга ўтказилади.

Бу суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқиши амалиётини бартараф этиб, фуқароларнинг пойтахтдаги суд инстанцияларига мурожаат қилиш заруратини камайтиради.

Шунингдек, 2030 йилга қадар заруратдан келиб чиқиб, деярли барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

Барча судларда «ягона дарча» тамойили жорий этилади. У орқали фуқаролар суд ҳақида маълумот олиши, мурожаат юбориши ва рақамли суд хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Агар ариза бошқа суд ваколатига тегишли бўлса, у фуқарога қайтарилмайди — суднинг ўзи ҳужжатни тегишли судга йўналтиради. Аризада кичик камчиликлар аниқланса, суд мурожаат қилувчига уларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатади.

Тадбиркорлар учун иқтисодий низоларни тезкор ҳал этиш мақсадида «иқтисодий ишларни проактив бошқариш» стандарти жорий этилади. Бу тадбиркорларни турли идораларга қайта-қайта мурожаат қилиш ва ҳужжатларни такроран топшириш заруратидан халос этиши кутилмоқда.

48
0

Изоҳ