• 11 938 сўм
    -10.69
  • 13 769 сўм
    -24.28
  • 142 сўм
    -2.53
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 938 сўм
    -10.69
  • 13 769 сўм
    -24.28
  • 142 сўм
    -2.53
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:24

Ўзбекистонлик 1,4 миллионга яқин фуқаро хорижда ишламоқда — Марказий банк

Уларнинг 834 минг нафардан ортиғи Россияда, яна 258 минг нафари Европа давлатларида меҳнат қилмоқда. Меҳнат мигрантларининг қарийб 30 фоизини аёллар ташкил этади. 125 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси юқори маошли иш ўринларида фаолият юритмоқда.

101
0
Sputnik

Айни вақтда қарийб 1,4 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси дунёнинг 40 га яқин давлатида меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2026 йил биринчи ярим йиллигида жисмоний шахсларнинг валюта операциялари бўйича таҳлилий шарҳида маълум қилинди.

Хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг энг кўпи Россия ҳисобига тўғри келади — 834,2 минг нафар. Европа давлатларида 258 минг, Қозоғистонда 84,4 минг, Туркияда 72,1 минг ва Жанубий Кореяда 46,4 минг нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда. Яна 97,7 минг киши бошқа давлатларда ишлаяпти.

Меҳнат мигрантларининг 398,9 минг нафари ёки 28,6 фоизи аёллар, 402,1 минг нафари ёки 28,9 фоизи ёшлардан иборат.

Шу билан бирга, МДҲ давлатларига тўғри келадиган миграция оқими 29 фоизга камайган. Европа йўналишида эса кўрсаткич 42 фоизга, Шарқий Осиёда 26 фоизга ошган.

Марказий банкка кўра, миграция қарорларига таъсир қилувчи асосий иқтисодий омиллардан бири — Ўзбекистон ва меҳнат мигрантларини қабул қилувчи давлатлардаги иш ҳақи ўртасидаги фарқ ҳисобланади.

2026 йил бошидан буён 124,5 минг нафар Ўзбекистон фуқароси хорижда юқори ҳақ тўланадиган иш ўринларига жойлаштирилган.

Келгусида муҳандислик, юқори технологик ишлаб чиқариш, инфратузилма қурилиши, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, ахборот технологиялари, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида хорижда ишчи кучига талаб ортиши кутилмоқда.

101
0

Изоҳ