Вилоят ИИБ хабарига кўра, воқеа тунги вақтда содир бўлган. ЙПХ инспекторлари Nexia-2 автомашинасини ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхтатган. Бироқ ҳайдовчи тўхташ ишорасига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган.
Кейинги чорраҳада ҳам унга бир неча бор тўхташ ишораси берилганига қарамай, ҳайдовчи ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.
Шундан сўнг патруль экипажи автомашина ҳаракатини хизмат автомобили ёрдамида чеклаган. Бироқ ҳайдовчи патруль автомашинасига урилиб, ЙТҲ содир этган ва яна воқеа жойидан яширинишга уринган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида у ушланган.
“Ҳужжатим йўқлиги сабаб “ГАИ” ходимларидан қўрқиб, қарама-қарши ҳаракатландим. “ГАИ” ходими машинасини туртиб, бўйсунмай қочиб кетдим. Қилган ишимдан афсусдаман. Бошқа такрорланмайди. Қонун устувор, жазо муқаррар. Қолганларга ҳам бундай иш қилмасликни тавсия бераман”, - дейди ҳайдовчи.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ