• 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 22:01

Россиядаги ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

ЙТҲда 29 ва 30 ёшли икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 20, 24 ва 37 ёшли яна уч нафар фуқаролар жароҳат олди.

72
0
Ижтимоий тармоқ

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабарига кўра, 6 август куни Мордовия Республикасининг Лямбир тумани, Блохино қишлоғи яқинидаги М-5 «Урал» автомагистралининг 180-километрида «МАЗ» русумли юк автомашинаси билан Ўзбекистон давлат рақамидаги Chevrolet Spark енгил автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Фожиа оқибатида Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси — 1996 йилда туғилган А.А.П. ва 1997 йилда туғилган Б.Ш.А. вафот этган.

Шунингдек, яна уч нафар Ўзбекистон фуқароси — 2002 йилда туғилган А.Р.П., 1989 йилда туғилган Б.М.А. ва 2006 йилда туғилган А.М.П. турли даражада тан жароҳатлари олиб, Мордовия Марказий клиник шифохонасига ётқизилган.

Бош консулхона маълумотига кўра, мазкур ҳолат назоратга олинган. Маҳаллий ваколатли идоралар билан ҳамкорликда вафот этган фуқароларнинг жасадларини суд-тиббий экспертизаси ва бошқа расмий жараёнлар тугагач, Ватанга қайтариш ишлари Ўзбекистон Миграция агентлиги томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, жароҳатланган фуқароларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилгани ва улар шифохонадан жавоб берилгани маълум қилинди.

72
0

Изоҳ