• 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 19:50

Туркиялик олим Ўзбекистон ҳақида китоб ёзди

Кемал Явуз Атаманнинг "Мен танигaн Ўзбекистон" китоби ўзбек ва турк тилларида нашр этилди. Асарнинг тақдимоти Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ўтказилди.

40
0

Китоб Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан "Маърифат элчилари" лойиҳаси доирасида тайёрланган. Тақдимотда олимлар, зиёлилар, дипломатик корпус вакиллари, ОАВ ходимлари, талабалар ҳамда жамоатчилик иштирок этди.

Асарда хорижлик олим нуқтаи назаридан Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти ва замонавий тараққиёти ёритилган. Муаллиф Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси, ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи ҳақида ўз кузатувлари ҳамда илмий хулосаларини баён қилган.

Китоб икки қисмдан иборат. Биринчи қисмда Мовароуннаҳр цивилизацияси, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ва Шаҳрисабзнинг тарихий аҳамияти, буюк алломалар мероси ва туркий халқлар ўртасидаги тарихий алоқалар ҳақида сўз юритилади.

Иккинчи қисм Янги Ўзбекистон тараққиётига бағишланган бўлиб, унда давлат бошқаруви, иқтисодиёт, инвестиция, рақамлаштириш, таълим, ёшлар сиёсати ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ҳамда халқаро майдондаги иштироки таҳлил қилинган.

Кемал Явуз Атаман — ҳуқуқшунос, сиёсатшунос, шарқшунос олим, адиб ва жамоат арбоби. У Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорликни ривожлантириш, ўзбек олимлари меросини турк тилида тарғиб қилиш ҳамда қўшма маданий-илмий лойиҳаларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Китоб икки қардош халқ ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни халқаро аудиторияга етказишга хизмат қилиши таъкидланди.

40
0

Изоҳ