• 11 989 сўм
    29.28
  • 13 815 сўм
    54.07
  • 149 сўм
    -0.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 989 сўм
    29.28
  • 13 815 сўм
    54.07
  • 149 сўм
    -0.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 12:58

7 йилга 18,99% ставкада 1 млрд сўмгача: InfinBank бизнес учун янги кредит таклиф қилмоқда

InfinBank юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мўлжалланган Infin Yuksalish янги кредит маҳсулотини жорий этди.

336
0
uznews.uz

Янги кредит тадбиркорларга айланма маблағларни тўлдириш ва бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача маблағни йиллик 18,99 фоиз ставкада 7 йилгача бўлган муддатга олиш имкониятини тақдим этади.

Infin Yuksalish нинг асосий афзалликларидан бири — бошқа банклардан олинган амалдаги кредитларни қайта молиялаштириб, уларни янада фойдали шартлар асосида InfinBank га ўтказиш имконияти. Бу кредит юкини камайтиришга ва молиялаштиришнинг янада қулай шартларига эга бўлишга ёрдам беради. Мазкур маблағларни товарлар, хомашё ва материаллар сотиб олиш, товар захираларини ошириш, етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш ҳамда бизнеснинг бошқа жорий эҳтиёжлари учун ҳам сарфлаш мумкин.

«Бизнес учун бугунги кунда ҳамёнбоп ва узоқ муддатли молиялаштириш имкониятининг мавжудлиги қанчалик муҳим эканини яхши тушунамиз. Айнан шу сабабли биз рақобатбардош фоиз ставкаси, узоқ кредитлаш муддати ҳамда жорий мажбуриятларни қайта молиялаштириш имконини ўзида жамлаган Infin Yuksalish маҳсулотини яратдик. Ишонамизки, янги маҳсулот тадбиркорликнинг ўсиши ва ривожланиши учун самарали восита бўлиб хизмат қилади», – дея таъкидлади InfinBank АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Алеся Фролова.

Янги Infin Yuksalish кредитини 1 августдан бошлаб InfinBank нинг барча корпоратив бўлинмаларида расмийлаштириш мумкин. Батафсил маълумотни InfinBank сайтида ёки +998 71 202 50 80 телефон рақами орқали олиш мумкин.

Instagram: @investfinancebank
Telegram: t.me/infinbank_news

Реклама ҳуқуқи асосида

336
0

Изоҳ