• 11 887 сўм
    -55.49
  • 13 717 сўм
    -25.83
  • 146 сўм
    -1.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 887 сўм
    -55.49
  • 13 717 сўм
    -25.83
  • 146 сўм
    -1.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:05

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларини ташкил қилиш тартиби белгиланди

Пулли автомобиль йўлидан ҳаракатланиш учун тўлов транспорт воситаларининг юқори тезлик режимини ва бутун йўналиш бўйлаб юқори даражадаги сервис хизматини таъминлаш шарти билан жорий этилади.

102
0
Prezident.uz

Автомобиль йўлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Қонунга кўра, автомобиль йўллари фойдаланиш режимига кўра бепул ёки белгиланган тартибда пулли бўлиши мумкин.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат мулки бўлиб, улар Автомобиль йўллари қўмитасининг ихтиёрида бўлади ва чекланмаган доирадаги шахсларнинг транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжаллангандир.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги ажратилган минтақанинг минимал ўлчамлари қуйидагилардан иборат:

— І тоифа автомобиль йўлларида - 80 метр;
— II тоифа автомобиль йўлларида - 60 метр;
— III ва IV тоифа автомобиль йўлларида - 40 метр;
— V тоифа автомобиль йўлларида - 25 метр.

Йўл бўйи минтақаси - бу ажратилган минтақага иккала томонидан туташган, чегараларида транспортнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун ердан фойдаланишнинг алоҳида шартлари белгиланадиган ер участкасидир.

Йирик габаритли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларида ҳаракатланишига фақат махсус ваколатли орган ёки унинг тизимидаги идоралар томонидан бериладиган махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Қайд этилишича, пулли автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қарор президент томонидан ёки ўз ваколатлари доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Мазкур қарор режалаштирилаётган пулли автомобиль йўли билан боғлиқ ҳудудлар ўртасида лозим даражадаги ва фойдаланиш ҳолатидаги автомобиль йўллари бўйлаб муқобил бепул ҳаракатланишни таъминлаш шарти билан қабул қилинади.

Фойдаланувчи транспорт воситасида пулли йўлдан ҳаракатланиш учун қуйидаги усуллардан бири орқали оператор билан оммавий шартнома тузади:

— пулли автомобиль йўлига кириш;
— ҳаракатланиш учун тўловни тўлов пунктида тўлаш;
— йўл талонини сотиб олиш.

Пулли автомобиль йўлидан ҳаракатланиш учун тўлов транспорт воситаларининг юқори тезлик режимини ва бутун йўналиш бўйлаб юқори даражадаги сервис хизматини таъминлаш шарти билан жорий этилади.

102
0

Изоҳ