• 12 006 сўм
    -28.87
  • 13 765 сўм
    54.76
  • 150 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 006 сўм
    -28.87
  • 13 765 сўм
    54.76
  • 150 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:10

Ўзбекистонда талабалар турар жойига аризалар қабули бошланди

1 августдан бошлаб талабалар my.gov.uz портали орқали ётоқхонага жойлашиш учун ариза топширишлари мумкин. Бу йилдан бошлаб вақтинча рўйхатдан ўтиш жараёни ҳам автоматик тарзда амалга оширилади.

67
0
wikimedia

1 августдан талабалар турар жойига жойлашиш учун аризалар қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган регламентга мувофиқ, талабалар аризаларни my.gov.uz портали орқали юборишлари мумкин.

Аввало имтиёз ва устуворлик ҳуқуқига эга талабгорлар талабалар турар жойига жойлаштирилади. Шундан сўнг умумий рўйхатдаги талабалар учун қолган ўринлар навбат асосида қуйидагича тақсимланади:

1-босқич талабалари учун — 55–65 фоиз;
2-босқич талабалари учун — 15–20 фоиз;
3-босқич ва ундан юқори курс талабалари учун — 20–25 фоизгача.

Аризалар қабули 1 августдан ўқув йили якунига қадар давом этади.

Маълум қилинишича, 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар якуний қабул натижалари эълон қилингач, ариза топшириш имкониятига эга бўлади. Улар учун ҳам жойлар амалдаги тартиб асосида ажратилади.

Шунингдек, бу йилдан бошлаб талабалар учун янги қулайлик жорий этилди. Энди талабалар турар жойига жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш хизматлари ягона — композит хизмат сифатида кўрсатилади.

Бунда талабанинг аризаси маъқулланиб, электрон шартнома ва йўлланма тақдим этилгандан сўнг шартномада белгиланган тўлов амалга оширилади. Шундан кейин вақтинча рўйхатдан ўтиш хизмати автоматик тарзда ишга туширилади ва тегишли тўлов шакллантирилади.

Рўйхатдан ўтиш учун тўлов амалга оширилгач, талабага яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатга олинганини тасдиқловчи қайд варағи тақдим этилади.

Вазирлик вақтинча рўйхатдан ўтиш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шартномада кўрсатилган муддатгача амал қилишини эслатди.

67
0

Изоҳ