Rixos Hotels Egypt янги Aquamania Jungle Park аквапаркини расман ишга туширди. Prestige Travel халқаро туроператори эса Тошкентдан Uzbekistan Airways авиакомпанияси билан ҳафтасига уч мартба тўғридан-тўғри парвозларни амалга оширмоқда.
Бундан ташқари, Rixos меҳмонхоналарига тур банд қилган сайёҳлар авиақатновда бизнес тоифага бепул upgrade ютиб олиш имкониятига эга.
Rixos дан оилавий дам олиш учун энг йирик лойиҳалар
Rixos Hotels Egypt маълумотига кўра, Aquamania Jungle Park оилавий дам олиш учун мўлжалланган энг йирик янги лойиҳалардан бири ҳисобланади.
35 000 квадрат метр майдонни эгаллаган аквапарк замонавий аттракционлар ва дам олиш масканларини ўзида жамлаган.
Мажмуада қуйидагилар мавжуд:
• 28 та замонавий сув аттракциони;
• узунлиги 350 метр бўлган экстремал Water Coaster;
• Яқин Шарқда илк бор тақдим этилган Hive технологиясига асосланган тюбинг аттракциони;
• болалар учун алоҳида Ride House ҳудуди;
• бутун оила учун food court ва кенг дам олиш зоналари.
Rixos Hotels Egypt бошқарувчи директори Эркан Йилдиримнинг сўзларига кўра, Aquamania Jungle аквапаркининг очилиши курорт ривожланишида янги босқич бўлиб, жаҳон даражасидаги сервис ва инновацион кўнгилочар дастурларни ўзида мужассам этиш орқали меҳмонлар таассуротини бутунлай янги даражага олиб чиқиш имконини беради.
Янги Aquamania Jungle Park аллақачон Ultra All Inclusive концепциясига киритилган. Шу сабабли Rixos Radamis Sharm El Sheikh меҳмонлари аквапарк ва унинг барча инфратузилмасидан қўшимча тўловсиз фойдаланишлари мумкин.
Prestige Travel «Омадли пакет» акциясини ишга туширди
Янги Aquamania Jungle Park аквапарки очилиши муносабати билан Rixos Hotels нинг Ўзбекистондаги расмий ҳамкори бўлган Prestige Travel халқаро туроператори сайёҳлар учун махсус акцияни эълон қилди.
2026 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида қуйидаги меҳмонхоналарга тур банд қилган ҳар бир сайёҳ автоматик равишда «Омадли пакет» акцияси иштирокчисига айланади:
• Rixos Radamis Sharm El Sheikh
• Rixos Premium Seagate Sharm
Акциянинг асосий ютуғи — авиақатновда бепул Business Class Upgrade.
Ғолиблар тасодифий танлов асосида аниқланади. Шу сабабли ҳар бир сайёҳ сафарини янада юқори даражадаги қулайлик билан бошлаш имкониятига эга.
Тошкентдан тўғридан-тўғри парвозлар ва халқаро офислар тармоғи
Prestige Travel — бешта мамлакатда фаолият юритувчи халқаро туроператор бўлиб, ўзининг офислар тармоғи орқали сайёҳларни асосий йўналишларда бевосита қўллаб-қувватлайди ҳамда сафарнинг ҳар бир босқичида юқори даражадаги хизматни таъминлайди.
Миср йўналиши бўйича турлар Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг Тошкент – Шарм-эль-Шейх йўналишидаги ҳафтасига уч марта амалга ошириладиган тўғридан-тўғри рейслари орқали ташкил этилади. Бу эса сайёҳларга ортиқча транзит ва кутишларсиз қулай парвозни тақдим этади.
Бугунги кунда Prestige Travel офислари қуйидаги жойларда фаолият юритмоқда:
Ўзбекистон
Бош офис (Тошкент):
Абдулла Қодирий кўчаси, 7
Мўлжал: Basri Baba
Сотув офиси №1:
Жангоҳ массиви, 12
Мўлжал: Қозоғистон элчихонаси
Сотув офиси №2:
Киёт массиви, 57
Вьетнам
Бош офис (Ханой):
No. 2, Alley 63/33/71 Le Duc Tho,
My Dinh 2 Ward,
Nam Tu Liem District
Ҳудудий офис (Фукуок ороли):
So 06 Ap Cua Lap,
Xa Duong To
Озарбайжон
Баку:
Mərkəzi Bulvar Ağ Şəhər, 22
Тожикистон
Душанбе:
Мирзо Турсунзода кўчаси, 20
Қозоғистон
Олмаота:
Сейфуллин кўчаси, 469/5
Seifullin Plaza бизнес маркази,
404-офис
Мисрда дам олишнинг янги даражаси
Шарм-эль-Шейх оилавий дам олиш учун энг машҳур премиум йўналишлардан бири сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлашда давом этмоқда.
Aquamania Jungle Park аквапаркининг очилиши, Rixos Hotels нинг юқори даражадаги сервиси, Uzbekistan Airways билан Тошкентдан ҳафтасига уч марта амалга оширилаётган тўғридан-тўғри рейслар ҳамда Prestige Travel томонидан тақдим этилган «Омадли пакет» акцияси кузги мавсумни ўзбекистонлик сайёҳлар учун янада жозибадор қилмоқда.
Prestige Travel бош директори Ойбек Аҳмедовнинг таъкидлашича, Миср бугунги кунда дунёдаги энг тез ривожланаётган туризм йўналишларидан бирига айланмоқда.
«Бугун Миср туризм соҳаси қанчалик тез ривожланаётганини кўриб турибмиз. Агар ушбу тенденция сақланиб қолса, яқин йилларда ушбу йўналиш нафақат Туркия билан муваффақиятли рақобатлаша олади, балки хизмат кўрсатиш сифати, инфратузилма ҳамда нарх ва сифат нисбатида ундан ҳам ошиб кетиши мумкин. Ўзбекистон ва бошқа МДҲ мамлакатларидан келган сайёҳларимиз бугунги кунда Мисрдаги Rixos меҳмонхоналарида дам олиш сифати Туркиядаги машҳур курортлардан қолишмаслигини таъкидламоқда: тоза пляжлар, юқори даражадаги сервис ва бутун оила учун мўлжалланган кўнгилочар имкониятлар бунинг яққол исботи. Рихос Радамис эса эндиликда оддий меҳмонхона эмас, балки Шарм-эль-Шейх ичида бунёд этилган ҳақиқий сайёҳлик шаҳарчасидир», – деди Ойбек Ахмедов.
Бугунги кунда Rixos меҳмонхоналарида дам олиш нафақат Ultra All Inclusive концепцияси, балки жаҳон даражасидаги замонавий кўнгилочар инфратузилма, минтақадаги энг йирик янги аквапарк ҳамда «Омадли пакет» акцияси орқали саёҳатни бизнес тоифага бошлаш имкониятидир.
Банд қилиш аллақачон очилган
Батафсил маълумот олиш, ўзингизга мос меҳмонхонани танлаш ва тур банд қилиш учун Prestige Travel офисларига мурожаат қилишингиз ёки онлайн тарзда боғланишингиз мумкин.
Телефон: +998 71 200 88 55
Instagram: @prestigetravel_official
Telegram: t.me/prestigetravel_official
Facebook: fb.com/prestigetraveluz
Threads: prestigetravel_official
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ