Чўлпон-Ота шаҳридаги "Иссиқкўл" халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев ва мамлакат биринчи хонимини Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров ва рафиқаси кутиб олди.
Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Бугун бўлиб ўтадиган музокараларда етакчилар Ўзбекистон-Қирғизистон стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қиладилар.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида иштирок этиши режалаштирилган.
Изоҳ