Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ҳайдовчи Monza автомобилида йўл қатнов қисмида турли хил манёврлар қилиб, қоидаларни бузгани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қидирув бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди ҳамда ҳайдовчи аниқланган.
“Мен ўша автомобилни ижарага олгандим. Бунёдкор йўлида ундан кейин Мирзо Улуғбек йўлида, “ТТЗ”га, Кўкбозорга кетиш йўлида ҳафвли манёврларни қайтардим.
Ўша куни видеони интернетга қўйганимдан кейин, дарҳол мени “ГАИ” ходимлари топишди. Машинада ҳеч қанақа ҳужжатим бўлмаган, ҳайдовчилик гувоҳномам йўқ. Ўзим 17 ёшман ва бунақа ҳайдаш шунчаки қизиқиш бўлган. Барибир яширинаман деб ўйласанглар ҳам, юзингиз тушмаса ёки машинанинг рақами тушмаса ҳам, барибир топиларкан бу нарса. Менинг ҳам юзим тушмаганди, машина рақами ҳам тушмаганди, барибир топилдим”, - дейди ҳуқуқбузар ҳайдовчи.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-прим 10-моддаси (Йўл безорилиги) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Маълумот учун, мазкур моддада БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа жазоси белгиланган.
Изоҳ