Биз Uzum Market да уч йилдан ортиқ вақт давомида техника сотмоқдамиз ва турли вазиятларга дуч келганмиз — харидор томонидан атайлаб синдирилган товарни бизга қайтаришга уринишлардан тортиб, ҳақиқатдан ҳам нуқсони бўлган товарларгача. Бундай ҳолатлар ҳам, албатта, учраб туради — кафолат хизмати айнан шунинг учун ҳам мавжуд. Аммо биз учун смартфон ёки робот-чангютгич каби йирик харидлар мамнуният билан ва ишламайдиган, рўйхатдан ўтмаган ёки фақат хитой тилида гапирадиган товарлар келишидан қўрқмасдан амалга оширилиши муҳим.
1. Товарни танлашда нафақат товарнинг жозибадор нархига, балки бутун дўконга эътибор қаратинг: дўконнинг умумий рейтинги, ундаги буюртмалар сони, сотувчининг шарҳларга қандай жавоб бериши. Буюртмалари кўп ва рейтинги юқори бўлган дўкон харидорларни алдамайди, акс ҳолда, бу баҳоларда акс этган бўларди. Сотувчига хат ёзинг ва у жавоб беришини текширинг, шунда сотувчи керак бўлганда алоқада бўлишига ишонч ҳосил қиласиз.
2. Энг муҳими, товарни доимо топшириш пунктида ёки курьер олдида текширинг. Харидорлар ҳам инсофсиз бўлиши ва товарни қайтариш пайтида уни яроқсизига алмаштириб қўйиши мумкин. Буни сиз қилмаганингизни қандай исботлайсиз. БТПда камералар айнан шу мақсадда ўрнатилган — ҳамма нарсани камералар остида текширинг. Қимматбаҳо товарларни ҳам курьер билан бирга очинг ва яхшиси дарҳол видеога олинг.
3. Техникани сотиб олишда энг кўп учрайдиган хато — агар у сизга ёқмаса, 10 кун ичида қайтариб беришингиз мумкин деб ўйлаш. Қонунда қайтарилмайдиган товарлар рўйхати бор, булар техник жиҳатдан мураккаб товарлар, гигиена буюмлари, биринчи қатлам кийимлари, косметика ва парфюмерия, мебель, метрлаб сотиладиган товарлар ва ҳоказо. Улардан фақат қабул қилиш пайтида воз кечиш мумкин. Уйга олиб кетиб, очиб, фойдаланиб кўргач, қайтариб бериб бўлмайди.
Агар техника завод қадоғига, пломбаларга, брендланган скотчга эга бўлса, буларнинг барчаси сиз товарни қабул қилганингизда ёки сотувчига қайтарганингизда ўз жойида бўлиши керак. Харидорлардан техник жиҳатдан мураккаб товарни олишдан олдин тўлов қилиш сўралади, чунки очилган техника энди қайтарилмайди. Фақат завод нуқсони аниқланганда. Тавсифни диққат билан ўқинг, харид қилишдан олдин айнан нима сизга мос келишини ва бу сизга мос келишини билиш учун шарҳларни, YouTube даги шарҳларни кўриб чиқинг.
4. Техник жиҳатдан мураккаб товарларга кафолат амал қилади — сотувчи муддатларни карточкада кўрсатади. Харид қилинган пайтдан бошлаб, белгиланган муддат ичида, товарни сотувчига диагностика ўтказиши учун топшириш мақсадида уни БТПга қайтаришингиз ёки диагностикага ўзингиз топширишингиз мумкин (бу тезроқ бўлади). Барча йирик электроника ишлаб чиқарувчиларининг ваколатли сервис марказлари мавжуд, баъзан фақат Тошкентда, баъзан бошқа шаҳарларда ҳам — манзиллар ва алоқа маълумотларини сотувчи билан суҳбатда ёки ишлаб чиқарувчининг бренд веб-сайтида аниқлаштириб олиш мумкин.
Агар кафолатли ҳолат бўлса, сервис маркази сизга муаммони бепул бартараф этади ёки муаммони тезда бартараф этиш имкони бўлмаса, алмаштириш/пулни қайтариш учун далолатнома беради. Жисмоний шикастланишлар кафолатга кирмайди — бундай таъмирлаш учун ўзингиз тўлашга мажбур бўласиз.
5. Товар учун тўловни амалга оширган бўлсангиз ва текширув пайтида унинг нуқсонли эканлигини аниқласангиз, нима қилиш керак? Буни БТП ходими ёки курьер билан биргаликда қайд этинг. Агар нуқсон аниқ бўлса, товар шикастланган, ишламаётган бўлса, пулни қайтариш ёки янги товарга алмаштириш тез амалга ошади. Борди-ю муаммо техник носозлик билан боғлиқ бўлса, бироз сабр қилишингизга тўғри келади. Афсуски, бундай ҳолларда сервис маркази текширувисиз иш битмайди, сотувчи товарда ҳақиқатан ҳам муаммо борлигига ва у нотўғри ишлатиш оқибатида эмас, балки завод нуқсони туфайли юзага келганига ишонч ҳосил қилиши керак.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ