• 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 19:07

Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб ўтувчи ерости туннели аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ерости йўлаги Ўзбекистон–Қирғизистон чегараси орқали товарларни ноқонуний олиб ўтиш мақсадида қазилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

111
0

Қирғизистоннинг Боткен вилояти чегара ҳудудида ерости туннели аниқланди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу туннел Қирғизистон–Ўзбекистон чегараси орқали контрабанда йўли билан товарлар ташишда фойдаланилган бўлиши мумкин.

Боткен вилояти ИИБ маълум қилишича, экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши кураш хизмати ходимлари чегара ҳудудида туннел қазилаётгани ҳақида тезкор маълумот олган.

Текширув давомида Қадамжай туманининг Исҳоқ-Полотхон айыл аймагига қарашли Чечелик қишлоғидаги ташлаб кетилган уйдан Ўзбекистон ҳудуди томон йўналган ерости йўлаги аниқланган.

Туннелнинг чуқурлиги тахминан 12 метр, кенглиги эса 1,5 метрни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеанинг барча ҳолатларини, шунингдек, туннелни қазиш ва ундан эҳтимолий фойдаланишга алоқадор шахсларни аниқлаш чораларини кўрмоқда.

111
0

Изоҳ