• 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 14:00

EVOS 20 ёшда: Khusnorik ва Тоҳир Содиқовдан «Юлдузли комболар»

Ўзбекистондаги йирик тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи EVOS ўзининг 20 йиллик юбилейини нишонламоқда.

97
0
uznews.uz

Ушбу муҳим сана муносабати билан бренд машҳур санъаткорлар билан ҳамкорликда эксклюзив «Юлдузли комболар» тўпламини тақдим этди.

2006 йилда ўз фаолиятини бошлаган EVOS миллий тармоққа айланди: бугунги кунда бутун мамлакат бўйлаб 84 дан ортиқ филиал фаолият юритмоқда.

Бренд ҳар куни ўн минглаб меҳмонларга хизмат кўрсатиб, маҳсулот сифати устидан қатъий назоратни, «Ҳалол» стандартларига мувофиқликни ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигининг халқаро талабларига риоя этилишини кафолатлайди.

Юбилей совғаси: юлдузлардан комболар

20 йил муносабати билан тайёрланган энг катта сюрпризлардан бири машҳур санъаткорлар билан ҳамкорликда яратилган байрамона комболар бўлди:

• Тоҳир Содиқовдан комбо – ажойиб нархда икки карра гўштли (Macho лаваши) ёки пишлоқли лавашдан иборат тўйимли тўпламлар.

• Khusnorik дан комбо – товуқли лаваш, картошка фри ва тетиклантирувчи қулупнайли мохитодан иборат енгил сет.

«20 йил — бу меҳмонларимизнинг миллионлаб табассумлари ва жамоамизнинг улкан меҳнати. Биз юртимиз билан бирга ривожланиб, мазали таомларни ҳар бир инсон учун ҳамёнбоп қилишга интиламиз», – дея қайд этди EVOS вакили. 

«Юлдузли комболар»ни тармоқнинг барча филиалларида татиб кўриш, шунингдек, илова ёки Telegram-бот орқали буюртма қилиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

97
0

Изоҳ