• 11 960 сўм
    -71.16
  • 13 670 сўм
    -94.57
  • 153 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -71.16
  • 13 670 сўм
    -94.57
  • 153 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 21:57

Ўзбекистонда сув тарифларини шакллантириш тизими ўзгартирилиши мумкин

Президент ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун амалдаги тарифлар уларнинг ҳақиқий таннархини қопламаслигини, бу эса соҳанинг инвеститсиявий жозибадорлигини пасайтиришини таъкидлади.

156
0
uznews.uz

Душанба куни президент ҳузурида ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматларини янада такомиллаштиришга бағишланган тақдимотда сув таъминоти корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари амалдаги тарифлар хизматларнинг ҳақиқий таннархини тўлиқ қопламаслиги, ҳудудлар ўртасида тафовутлар кўплиги сабабли соҳанинг инвеститсиявий жозибадорлиги пасайиб бораётганини таъкидлади.

Шу боис ичимлик суви ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш функцияларини ажратиш, магистраль сув таъминоти корхонасини ташкил этиш таклифи билдирилди. У ҳудудий корхоналарга ичимлик сувини ягона улгуржи тариф бўйича етказиб беради.

Ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларни шаффоф ва иқтисодий асосланган мезонлар асосида белгилаш бўйича Идоралараро тариф комиссиясини ташкил этиш, шунингдек, 2027 йил 1 апрелдан бюджет ташкилотлари учун ягона тарифни жорий этиш вазифалари қўйилди.

Прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб демографик ва иқтисодий ўсиш натижасида мамлакатимизда ичимлик суви истеъмоли ҳозирги 941 миллион куб метрга қўшимча равишда яна 230 миллион куб метрга кўпаяди, бу эса сув ресурсларининг аниқ ҳисобини таъминлаш ва йўқотишларни камайтиришни тақозо этади.

Шу боис истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларни тўлиқ онлайнга ўтказиш, шаҳар ва туман марказларидаги барча истеъмолчиларни маълумотларни масофадан узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар билан жиҳозлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Сув иншоотлари ва тармоқларининг рақамли харитасини яратиш, бошқарув тизимига SCADA, GIS, телеметрия технологиялари ва ягона биллинг тизимини кенг жорий этиш орқали сув йўқотишларини 35 фоиздан 25 фоизга қисқартириш бўйича топшириқлар берилди.

156
0

Изоҳ