• 11 960 сўм
    -71.16
  • 13 670 сўм
    -94.57
  • 153 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -71.16
  • 13 670 сўм
    -94.57
  • 153 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:48

Самарқандда VIII асрга оид тарихий меъморий қолдиқлар топилди

Мингтепа археологик ёдгорлигида VIII асрга оид эҳтимолий ҳукмдорлар саройининг меъморий қолдиқлари аниқланди.

117
0
Маданий мерос агентлиги

Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган Мингтепа археологик ёдгорлигида олиб борилаётган тадқиқотлари давомида милодий VIII асрга оид эҳтимолий ҳукмдорлар саройининг меъморий қолдиқлари аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар қилди. 

Археологик қазишма ишлари Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтининг илмий ходимлари Амриддин Бердимуров, Ҳусниддин Раҳмонов ва Нигора Маҳкамовалар томонидан амалга оширилмоқда.

Қазишмалар натижасида ёдгорликнинг Арк (қалъа) қисмида жойлашган, милодий VIII асрнинг биринчи ярмига мансуб бўлган сарой мажмуасининг меъморий тузилиши очиб берилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, иншоотнинг қурилиш услуби илк асрлар даври шаҳарсозлиги, меъморчилиги ҳамда давлат бошқарув тизимини ўрганишда муҳим илмий манба ҳисобланади.

Шунингдек, қазишма ишлари давомида саройнинг зал қисмидан VIII асрга оид ҳайкалтарошлик намуналари ҳам топилиб, улар юзасидан илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Археологларнинг қайд этишича, мазкур топилмалар Мингтепа ёдгорлигининг сиёсий, маданий ҳаёти, илк асрлардаги ҳудуднинг тарихий тараққиёти ҳақида янги илмий хулосалар чиқаришга хизмат қилади.

117
0

Изоҳ