Бугун, 19 июль куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати финалида Аргентина ва Испания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Ушбу учрашув АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги MetLife стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да (ярим тун) бошланади.
Футбол мутахассислари ва халқаро оммавий ахборот воситалари тахминларига кўра, финалда Испания бироз устунликка эга деб баҳоланмоқда. Бунга жамоанинг мусобақа давомидаги барқарор ўйини, кучли ҳимояси ва ҳужумдаги самарадорлиги асос қилиб келтирилмоқда.
Айрим таҳлилчилар эса Аргентинанинг катта финаллардаги тажрибаси ва Лионель Месси бошчилигидаги жамоа ҳар қандай рақибни мағлуб этиш имкониятига эга эканини таъкидлашмоқда.
Шундай қилиб, футбол мухлисларини катта қизиқиш билан кутилаётган, икки кучли жамоа ўртасидаги тарихий финал баҳси кутмоқда.
Бугунги учрашувда Аргентина чемпионликни сақлаб қоладими ёки Испания жаҳон кубогини Аргентинадан тортиб оладими, ушбу ўйиндан кейин билиб оламиз.
Изоҳ