My.gov.uz сайтида янги имкониятлар пайдо бўлади. Хусусан, фойдаланувчилар ўзларига тегишли кўчмас мулк объектлари ва автомобилларни гаровга қўйиш, ипотека ёки бошқа шахсга ўтказишга тақиқларни мустақил равишда ўрнатишлари ёки олиб ташлашлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақамлари ва банк карталари тўғрисидаги маълумотларни портал орқали олишлари ҳамда уларни бошқаришлари мумкин бўлади.
Хусусан, қуйидаги функциялар мавжуд бўлади:
- телефон рақамини вақтинча ўчириб қўйиш ва зарур ҳолларда уни тиклаш;
- шахс энди фойдаланмаётган рақамларга хизмат кўрсатишни тўхтатиш учун ариза бериш;
- телефон рақамига қандай пуллик хизматлар уланганлигини текшириш;
- банк карталарини блоклаш ёки ёпиш учун банкка ариза юбориш.
Шунингдек, фуқаролар ўз номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилса, My.gov.uz орқали автоматик равишда хабардор қилинади.
Янги хизматлар жорий йилнинг 1 октябридан иш бошлайди.
Изоҳ