• 12 065 сўм
    -27.38
  • 13 755 сўм
    -69.91
  • 156 сўм
    -1.47
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 065 сўм
    -27.38
  • 13 755 сўм
    -69.91
  • 156 сўм
    -1.47
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 23:45

Шавкат Мирзиёев Қатар амири ва халқига ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Қатарда марҳум собиқ амир Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан ўтказилган мотам тадбирларида иштирок этди.

41
0
president.uz

Лусаил саройида давлат раҳбари Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди. Суҳбат аввалида президент амирга отасининг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, давлат раҳбари бугунги кунда Қатар минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутаётгани, халқаро майдонда катта нуфузга эга бўлган «Доҳа овози»ни шакллантирганини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Қатар амирини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.

Президентнинг Қатарга ташрифи якунланди ва у Тошкентга қайтди.

41
0

Изоҳ