• 12 065 сўм
    -27.38
  • 13 755 сўм
    -69.91
  • 156 сўм
    -1.47
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 065 сўм
    -27.38
  • 13 755 сўм
    -69.91
  • 156 сўм
    -1.47
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:44

Ўзбекистонда фойдаланишга топширилмаган уйларга аҳолини кўчириш тақиқланиши мумкин

Фойдаланишга топширилмаган ёки қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйларга аҳолини кўчиришга йўл қўйган қурувчилар ва масъул шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда.

40
0
Иллюстрация

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида фуқароларнинг қурилиши якунланмаган уйларда яшашининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, сўнгги вақтларда қурилиши тўлиқ якунланмаган ва фойдаланишга қабул қилинмаган кўп қаватли уйларда фуқаролар яшаши билан боғлиқ ҳолатлар кўпайган.

Депутатлар фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳада фаолият юритувчи субъектларнинг масъулиятини оширишга қаратилган профилактик чораларни кучайтириш зарурлигини қайд этди.

Қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодексига кўп қаватли уйлар учун масъул қурилиш ташкилотлари ва мансабдор шахсларни фойдаланишга қабул қилинмаган уйларга аҳолини кўчиришга йўл қўйгани учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи норма киритилиши таклиф этилмоқда.

Шунингдек, Шаҳарсозлик кодексига буюртмачилар ва пудратчиларни бундай уйларга аҳолининг кўчиб киришига йўл қўймаслик чораларини кўришга мажбурловчи нормаларни киритиш ҳам режалаштирилган.

40
0

Изоҳ