Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатарнинг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун 14 июль куни Доҳага келди.
Ҳамад халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қатар Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири Шайх Сауд бин Абдураҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф доирасида Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан икки томонлама учрашув ҳам режалаштирилган.
Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 1995 йилдан 2013 йилгача Қатарни бошқарган. Унинг бошқаруви йилларида мамлакат дунёдаги энг йирик суюлтирилган табиий газ экспортчиларидан бирига айланди, халқаро майдонда ўз мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлади, иқтисодиёт ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширди. 2013 йилда у ихтиёрий равишда ҳокимиятни ўғли Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга топширди.
Изоҳ