Президент Шавкат Мирзиёев пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Ҳозирги вақтда пенсия охирги ўн йил ичида ҳар қандай беш йиллик меҳнат фаолияти учун иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Бунда иш ҳақининг 6 млн сўмдан ошган қисми ҳисоб-китобда инобатга олинмаяпти, бу эса айрим ҳолларда пенсиянинг ўртача миқдори камайишига олиб келмоқда.
Шу муносабат билан пенсияни ҳисоблашда ҳисобга олинадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилга ошириш, шунингдек, кам даромадли айрим даврларни ҳисобдан чиқариш таклиф этилмоқда.
Бундан ташқари, 2027 йилдан бошлаб пенсияни ҳисоблашда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг юқори чегарасини 6 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмга ошириш кўзда тутилмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, янги тартиб пенсияга чиқадиган фуқароларнинг пенсия миқдорини 8 фоизга ошириши мумкин.
Давлат раҳбари тегишли қонун лойиҳасини тайёрлашдан олдин таклиф этилаётган ўзгаришларнинг ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини пухта баҳолаш, шунингдек, жамоатчилик билан муҳокама қилиш зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ