Хоразм вилоятида 14-17 июль кунлари барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қарор Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси тавсияларига мувофиқ, ҳаво ҳароратининг +44...+45 даражагача кўтарилиши кутилаётгани муносабати билан қабул қилинган.
Давлат боғчаларининг одатдаги иш тартиби 20 июлдан тикланади.
Ота-оналар болаларнинг саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган вақтинчалик чора-тадбирларга тушуниш билан ёндашишга, шунингдек, аномал иссиқ даврида уларнинг аҳволига алоҳида эътибор қаратишга чақирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда давлат боғчалари вақтинча ёпилиши ҳақида хабар берган эдик. У ерда Нукус шаҳри ва республиканинг саккизта туманида мактабгача таълим муассасалари уч кундан олти кунгача ўз фаолиятини тўхтатди.
Изоҳ