Тошкент шаҳрида автобусда аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси олди. Бу ҳақда суд қарорида айтилган.
Маълум бўлишича, 2026 йил 8 июнь куни Янгиҳаёт туманидаги «Чинор» метро бекати яқинида ҳаракатланган 47-сонли автобусда 1992 йилда туғилган Л.А. вояга етган аёлнинг орқа қисмига қўли билан тегиниб, шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракат содир этган. Жабрланувчи ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон эканини билдирган. Суд унинг ҳаракатларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 411-моддаси бўйича квалификация қилди.
Суд қарори билан Леонид Амелин МЖтКнинг 41-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, қамоқда сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳам унинг зиммасига юклатилди.
Изоҳ