• 12 061 сўм
    51.55
  • 13 754 сўм
    55.18
  • 155 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 061 сўм
    51.55
  • 13 754 сўм
    55.18
  • 155 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 20:09

Газ ва электр энергияси учун компенсацияни энди my.gov.uz орқали онлайн расмийлаштириш мумкин

Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергияси харажатлари учун давлат компенсациясини Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди.

79
0
uznews.uz

Компенсация олиш ҳуқуқига Ижтимоий реестрга киритилган оилалар, шунингдек реестрда бўлмаса-да, «давлат таъминотидаги оила» ёки «кам таъминланган оила» мезонларига жавоб берадиган фуқаролар эга. Бунда оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад энг кам истеъмол харажатларининг 1,5 бараваридан ошмаслиги лозим.

Компенсация белгиланган базавий меъёрдан ортиқ сарфланган энергия ресурслари учун тўланади:

  • электр энергияси — ойига 150 кВт/соатгача;
  • табиий газ — иситиш мавсумида ойига 250 куб метргача, қолган даврларда эса 150 куб метргача.

Аризани my.gov.uz портали орқали онлайн ёки Давлат хизматлари марказлари, «Инсон» марказлари ҳамда маҳалладаги ижтимоий ходим орқали офлайн тарзда топшириш мумкин.

Аризалар ҳар ойнинг 16-санасигача қабул қилинади. Ариза маъқулланганидан кейин компенсация маблағи фуқаронинг ижтимоий ёки банк картасига ўтказиб берилади.

Хизмат бепул кўрсатилади.

79
0

Изоҳ