• 12 061 сўм
    51.55
  • 13 754 сўм
    55.18
  • 155 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 061 сўм
    51.55
  • 13 754 сўм
    55.18
  • 155 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:26

Хорижда таҳсил олаётган талабаларга Ўзбекистонни тарғиб қилгани учун грантлар ажратилади

Президент Ўзбекистонни халқаро майдонда тарғиб қилиш учун рақамли контент платформасини яратиш ва мамлакатни хорижда тарғиб этишга ҳисса қўшаётган талабаларга грантлар ажратиш бўйича топшириқ берди.

71
0
president.uz

Президент хорижда Ўзбекистонни тарғиб қилаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга грантлар ажратиш ҳамда мамлакат туризм салоҳиятини ривожлантириш учун рақамли контент платформасини яратиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқот чоғида маълум қилди.

Таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий тилларни эркин биладиган ёшлар сони 650 минг нафардан ошган.

«Уларни буюк тарихимиз ва бой маданий меросимиз ҳақида хорижий тилларда контент яратишга ўргатсак, улар мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини тарғиб этишга катта ҳисса қўшади ва юқори даромад топиш имкониятига эга бўлади», — деди президент.

Шу мақсадда рақамли контент платформаси ишга туширилади. Уни молиялаштириш учун ҳар йили 20 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, бугунги кунда 150 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар хорижда таҳсил олмоқда ва илмий фаолият билан шуғулланмоқда. Уларнинг салоҳиятидан туризм ҳамда экспортни тарғиб қилишда фойдаланиш, шу билан бирга улар учун қўшимча даромад манбаларини яратиш режалаштирилган.

Талабалар таҳсил олаётган давлатлар бозоридаги талабни таҳлил қилиб, бу ҳақдаги маълумотларни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга етказади. Шунингдек, Ўзбекистон салоҳиятини намойиш этувчи стендларни ташкил этади, туризм йўналишлари ва маҳаллий маҳсулотларни тарғиб қилади. Ушбу фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга грантлар ажратилади.

71
0

Изоҳ