Ҳужжатга кўра, суд ёки тергов органлари маҳаллада яшовчи, илк бор ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни содир этган шахсга нисбатан жазони енгиллаштириш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантирса, уни қайта тарбиялаш масъулияти «маҳалла еттилиги» зиммасига юклатилади.
Зарур ҳолларда «маҳалла еттилиги» аъзолари бундай шахснинг касб-ҳунар ўрганишига, ишга жойлашишига ёки таълим олишини ташкил этишга ҳам кўмаклашади.
Агар кафилликка олинган фуқаро уч йил давомида янги жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаса, унинг қайта тарбиясида фаол иштирок этган «маҳалла еттилиги» аъзолари қўшимча равишда рағбатлантирилади.
Мазкур тартиб 2026 йил 1 июлдан кучга киради.
Изоҳ