Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Тошкент ва Аммон шаҳарлари ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши муносабати билан ташкил этилди.
Жадвалга кўра, Royal Jordanian авиакомпаниясининг RJ196 рақамли илк рейси 30 июнь куни Аммондан маҳаллий вақт билан соат 22:50 да (Тошкент вақти билан 00:50 да) парвоз қилади.
Самолётнинг Тошкентга етиб келиши эртаси куни маҳаллий вақт билан соат 05:25 га режалаштирилган.
Изоҳ