Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Д.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаролар Б.Й. ва Ш.Ў.ни миграция агентлигида ишловчи танишлари орқали Кореяга ишга юборишини айтиб, 15 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Улар ушбу пуллар ҳисобидан 1 500 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Текширувда Д.М. ва бошқалар яна 17 нафар фуқарони Кореяга кетиш учун ўтказиладиган имтиҳонларини ижобий ҳал қилиб беришлари эвазига 159 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Яна бир ҳолат, фуқаро Х.Х. фуқаро К.А.ни Кореяга кетиш учун ўтказиладиган имтиҳонларини ижобий ҳал қилиб бериши эвазига 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, 10 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Изоҳ