• 12 017 сўм
    26.78
  • 13 713 сўм
    -25.8
  • 161 сўм
    -1.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 017 сўм
    26.78
  • 13 713 сўм
    -25.8
  • 161 сўм
    -1.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 19:21

Ўзбекистон энергетика вазирининг янги ўринбосарлари тайинланди

Давлат раҳбари томонидан Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларидан бирини тайинлаш тўғрисида қарор имзоланди.

97
0
Энергетика вазирлиги

Президент қарорига мувофиқ, Мамадаминов Умид Маҳмудович Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар У. Мамадаминов Энергетика вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Шунингдек, Эгамбердиев Умаржон Усмоналиевич Энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Ушбу лавозимга қадар У. Эгамбердиев Президентнинг энергетика хавфсизлиги бўйича ваколатли вакили тузилмасида етакчи инспектор лавозимида ишлаган.

97
0

Изоҳ