• 12 035 сўм
    21.82
  • 13 915 сўм
    84.09
  • 168 сўм
    4.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 035 сўм
    21.82
  • 13 915 сўм
    84.09
  • 168 сўм
    4.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 09:10

Шавкат Мирзиёев Филиппиндаги зилзила қурбонлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди

7,8 магнитудали зилзила оқибатида 37 киши ҳалок бўлди, 450 дан ортиқ фуқаро жароҳат олди.

108
0
uznews.uz

Шавкат Мирзиёев Филиппин президенти Фердинанд Маркосга Филиппиннинг Минданао ороли жанубий қирғоқлари яқинида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Душанба куни Сулавеси денгизи акваториясида, Минданао оролининг жанубий қирғоғи яқинида 7,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Бир соатдан кейин эса 6,8 магнитудали такрорий ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри Генерал-Сантос шаҳридан 51 км жанубда жойлашган эди.

Ҳалок бўлганлар сони 37 нафарга етди, 456 киши жароҳат олди, яна 4 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

108
0

Изоҳ