Кўргазма Бухоро амирлиги давридаги бадиий маданиятга бағишланган бўлиб, унда Марказий Осиё сарой ҳаёти анъаналари, амалий безак санъати ва заргарлик маҳоратини акс эттирувчи 75 та музей экспонати намойиш этилмоқда.
Экспозициядан Ўзбекистоннинг етакчи музейлари ҳамда Давлат Эрмитажи коллекцияларидан жамланган ноёб ашёлар ўрин олган. Кўргазма Петербург халқаро иқтисодий форуми 2026 доирасида ташкил этилган.
Лойиҳа ташриф буюрувчиларни Бухоронинг бой маданий мероси, сарой заргарлик санъатининг нозик намуналари билан таништиради. Шунингдек, кўргазма доирасида маърузалар, анъанавий мусиқа концертлари, маҳорат дарслари ва бошқа маърифий тадбирлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Кўргазма 2026 йил 4 октябрга қадар ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.
Изоҳ