ДХХ ходимлари томонидан Наманган вилояти Чуст туманида ўтказилган тезкор тадбирда терговчи ва адвокат қўлга олинди.
Маълум бўлишича, вилоят ИИБ Тергов бошқармаси терговчисининг иш юритувида Чуст туманида яшовчи 20 ёшли фуқарога нисбатан жиноят иши бўлган. Терговчи ишга алоқаси бўлмаган адвокат орқали ишни тугатиш учун 40 минг доллар талаб қилган.
Адвокат гумонланувчининг отасидан талаб қилинган суммани олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Сўнгра терговчи адвокатдан 30 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда терговчига нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш), адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 212-моддаси (Пора олишда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Иккаласига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Изоҳ